Mulohaza Forumi
[Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Forum qonun-qoidalari
EnitДата: Суббота, 05.05.2007, 16:40 | Сообщение # 1
Admin
Группа: Administrator
Сообщений: 80
Репутация: 1
Статус: Offline
Bizning forum qonun qoidalari quydagilardan iborat:

§ 1.Умумий коидалар: Бу коидалар барча форум иштирокчилари учун мажбурий хисобланади. Форумдан фойдаланиш унинг умумий коидаларига сузсиз буйсунишни англатади. Бу коидалар форумдан фойдаланишда вужудга келадиган келишмовчилик ва муаммоларни олдини олишга асос булади. Форумдан барча дини, миллати, дунёкараши, жинси ва турар жойидан катъий назар унинг коидаларига буйсунган холда фойдаланиши кузда тутилган.

§ 2.Мулокот меъёрлари: Бир-бирирингизга нисбатан хурматда булинг. Хакоратли сузлар ишлатманг. Бошкаларга сизга хурмат килишгандек хурматда булинг. Маъмурият форум фойдаланувчиларига бир-бирлиги билан дустона муносабатда ва хурматда булишингизни сурайди. Мулокотда бемаъни гаплар, этикетга тугри келмайдиган сузлар, сукинишлардан фойдаланиш такикланади. Юкоридаги тартиббузарликлар мулокот давомида вужудга келса, катъий огохлантирилиш берилади ва портал Патрули оркали фойдаланувчи устидан Виртуал суд томононидан суд иши очилади.

§ 3. Фойдаланувчиларга куйидагилар такикланади: Танланган мавзуга ном куйишда унинг мазмунига мос келишига ахамият бериши керак Чунки бу мавзуни укишни енгиллаштиради ва модераторнинг форумдаги ишини форумдаги йуналишини осонлаштиради. Масалан : «Ёрдам беринг», «Албатта укинг», ёки «ААААА!!!» каби табулар мавзулар учун мавжуд. Мавзу номи ундаги савол ёки хабарларни мавзузини ёритиб бериши керак. Quote (Цитата) килаётганингизда хабарнинг ортикчасини кесиб ташлашни унутманг. Факатгина белгиланган хабар учун жавоб ёзинг. Шахсий хабарларни учириш, тузатиш уларни асл маъносини узгартириш катъий манн этилади. Мантикий этикет нормаларига зид келадиган графика ва маълумотлардан фойдаланиш такикланади. Бундай холларда модератор узининг курсатмасига караб маълумот даражасини белгилаши мумкин. Алкоголь, гиёхвандлик моддаларини мактаб реклама килиш катиъй такикланади. Форумда кайта руйхатдан утиш такикланади. Агар мавзу модератор томонидан ёпилган булса, уни бошка мавзуларда давом этиш такикланади. Агар фойдаланувчи мавзуни давом эттириш учун истаги булса модераторга шахсий хабар (ШХ) (PM) жунатиши мумкин ва нима сабабдан мавзу ёпилганлиги хакида маълумот олиши хамда мавзуни очишни сураши мумкин. Мавзу муаллифи узи хохлаган вакт форум модераторига шахсий хабар (PM) жунатиб мавзуни тугатиши мумкин. Бошка тижорат сайтларини форумда реклама килиш такикланади. Агар сиз ниманидир реклама килмокчи булсангиз ёки хамкорлик килмокчи булсангиз, e-mail DjZeD@sb.uz га мурожат килинг. Куйидаги маълумотларни форумда чоп этиш такикланади: - беъмано фикр билдириш - мантикий этик нормаларни бузувчи маълумотлар - Ёлгон, уйдирма ва хакоратли маълумотларни жойлаш. Бировни шахсиятига ва гурурига тегадиган сузларни ишлатиш ва шу мавзуда бахс юритиш. Модераторнинг вазифаси булган ишларга аралашиш, хатоларни тугирлаш ва унга ёрдам бериш тарикасида харакат килиш. - Халкаро ва турли дин вакилларини камситадиган маълумотлар жойлаш. - Узбекистон Республикаси Конунларига хилоф келадиган маълумотларни жойлаш. - Турли хилдаги зарар келтирувчи кодлар (вируслар, крэклар, кейлар, троянлар, снифферлар ва хоказо) ёки тугридан тугри шу маълумот сакланувчи жойларга ссылка бериш. - Шу форумнинг одами ёки оддий фойдаланувчиси булишидан катъий назар улар хакидаги сир тутилган маълумотларни жойлаш. - Учинчи шахсга тегишли булган маълумотларни жойлаш. - «Спам» куринишига эга булган маълумотлар ёки пирамида структурасига ухшаш кириш кисм билан мурожаат этиш ва хоказо. Реклама ва эълонларни факатгина айнан шу маълумотлар жойлаштириладиган булимларда рухсат берилади. Бирон бир сайтни очикдан очик реклама килиш (Сиз узингизни имзоингиз сифатида шахсий сайтдан бир парча жойлаштиришингиз хам мумкин, факат бу парча эътиборни узига каратадиган булмаслиги лозим). Спам куринишидаги хабарлар, модератор томонидан огохлантиришсиз учириб ташланади. Айнан «спам» хабарлар билан машхур булиб колган Форум катнашчилари, тугридан-тугри «кора руйхат»га тушишади ва кейинчалик администраторларнинг каттик назорати остида булишади. - Бир хабар узида 10 000 та символни ташкил килиши мумкин. Overquotting билан берилиб кетманг. Имконият борича бир хабарнинг узида бир нечта фойдаланувчи жавоб ёзинг. Факат (КАТТА ХАРФЛАР) билан хам ёзманг, сухбатдошингиз буни (БАКИРИШ) деб тушуниши мумкин. - Кизил ва укишга кийин рангларда жавоб ёзиш таъкикланади, бу бошка форум фойдаланувчиларига булган нохурматсизлик деб тушунилади, кизил рангда факат Форум Модераторлари томонидан танбех огох жавоби ёзишда фойдаланилади!

§ 4.Spam/flood катъиян ман килинади. Буларга: Умуман маъносиз жавоблар ва хеч кандай мазмунга эга булмаган мавзулар. Факат «смайликлар» ташкил килган хабарлар. Бир хил маъно ва мазмунга эга булган хабар ва мавзулар хамда битта мавзуда кайтарилувчан маъноси бир хил булган жавоблар. Факатгина «салом!», «койилман», «карсаклар», «кандай килиб фото жойлаштирсам булади?», «мен каёкдан билай», «мен билмайман», «эшитмадим, курмадим курсам ёзаман» ва хоказо каби сузлардан иборат номигагина ёзиш учун ишлатилган Суз иборалари ва хабарлар...

§ 5.Имзо. Имзо хеч качон илмокли, кимнингдир хакоратлайдиган сузлардан ташкил топган ва реклама/сиёсий характерга эга булмаслиги керак. Имзода ишлатилаётган график стандарт хажмли булиши, кузга салбий таъсир утказадиган яъни ёниб учадиган ёки тез тез милтирайдиган булмаслиги хамда 1та графикдан ортик булмаслиги лозим! Имзода Портал Администратори томонидан рухсат этилган шахсий сайтнинг суратини хам жойлаштиришингиз мумкин.

§ 6. Форум Модераторининг хукук ва мажбуриятлари. Ушбу Коидаларнинг бажарилишини администратор ва махсус тайинланган форум модераторлари назорат килишади.Форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари» хужжатида келтирилган.

Сообщение отредактировал Enit - Воскресенье, 06.05.2007, 10:30
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

 Enit © 2007Используются технологии uCoz